
Меҳрироз матлаб
#Меҳр лойиҳаси
Меҳрим райхонларга ўхшаса дейман,
Жайронларга,
Осмонларга,
Ўрмонларга ўхшаса дейман.
Қалбда униб қалбларга ифор таратса, кўклаб-кўклаб, чашмалар чашмига етса,
Зиё ичиб нурларга қоришиб кетса ва
Зумрад япроқ кафтида ҳилпираб турса.
Олтин дуо сўзларда ижобат тилаб,
Эзгуликка эврилса
меҳриёр талаб,
Муҳаббатга ошуфта туйғуни танлаб – кўнгилларни асрайлик, шаффоф, мусаффо.
Меҳр нури жаҳонни этгай чароғон.
Ҳаётимиз довони бўлгай фаровон.
Авайласак кўнгилда
меҳроз матлабин!
Кашф этолсак қалбларда ҳамроз матлабин!
Изоҳ: Матлаб (форс-тожик) – “эҳтиёж”, “мақсад”
Муслима ҲАМРОЗ
21.08.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые