
Шеър-исён чақини
“Ҳатто энг буюк шеърлар ҳам муаллифни бахтли қилолмайди”
Анна Ахматова
Шеър бу-исён чақмоғи.
Қалбда туғён барқ урса шеър туғилади, туйғулар момақалдироқдай гулдираб шоирнинг бутун борлиғини ларзага солади. Қалб исёнининг авж олиши ва юксалиши кўнгил майдонига шиддат билан бостириб келаётган сўзлар лашкари билан тўқнашув лаҳзаларининг тўла мослигига боғлиқ бўлса керак. Ўз ўрнида ва вақти соатида намоён бўлиш сир-синоати бор унда. Шоир мавҳумлик пардасига даҳл этолмайди, ёзгани сайин мубҳамлик қалами учидан томаверади. Инъом этилган шеър бахт яратувчи восита эмас, бахт чечаги қалбда униб очилиши керак. Ўзлик қалб тубида етилмоғи, шоирнинг ўзи бахт сийратига эврилиб кетмоғи даркор.
Муслима ҲАМРОЗ
24.08.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые