
Кетаётирман…
Дилда қуёш ёндирган олов туйғулар,
Чорлаётир қизариб хазон юзида.
Тўкилиб кетаётир
сўлғин қайғулар,
Саратон куйдирганми
ўтган ёзида.
Лаҳза-лаҳза кечмишин юклаб кўнгилга,
Кечиб кетаётирман излаб ўзимни.
Тасодифми куз соғинч йўллайди дилга,
Зарҳал ҳис-туйғуларга бўяб сўзимни.
Қизғиштоп тўшамалар ёяр олтин куз,
Уфқига томчилайди юрагим қони.
Эй, фалак, азал таслим тугунларин уз,
Чал, ошкора янграсин
ҳуррият бонги.
Муслима ҲАМРОЗ
03.09.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые