Бадиа

Жараён

Жараён
Боши ва охири мавҳум, узуқ-юлуқ умримиз йўлларида адашиб, ўз қайғуларимизга туртиниб, хуррам дамларимизни олқишлаб яшаймиз. Ҳар тун узади, ҳар кун улайди. Жону танни ғафлатда қолдириб тушга кўчамиз, ҳуш қалбимизни уйғотган чоғда ўнгимизга қайтамиз. Уйқу инсон учун макон ва замоннинг йўқлик мақоми, борлиқнинг йўқликка сингиб кетган ҳолати эканлигини тасаввур эта оласизми?! Уйғоқлик бу кузатишга мойиллик ва кузатилишга маҳкумлик чегарасидир. Абадий йўлнинг биргина бекати бизга аталган.
Биз олам борлиғидаги бир заррамиз, балким бутун борлиқ ҳар биримизнинг ичимизда жодир, муаллақ тебраниб турган шаффоф нур сингари. Балки, одамият сиймосида нурижаҳон қувватида акс этган башар сийрати мавжуддир?! Оламга ҳайрат кўзлари билан боқинг, шунда у ҳам сизга ҳайбат кўзлари билан боқиб турганини кўрасиз. Борлиқни ҳавас нигоҳи билан кузатсангиз ҳамроз туйғуларга дуч келасиз. Ҳар бир назар дунё сийратини кўз-кўз қилишига гувоҳ бўлсангиз, ажабмас.

Муслима ҲАМРОЗ
22.08.2025 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x