
Чинорлар
Қўнғир япроқ учар, шамолга тортиқ,
Юзига босади қучиб, эркалаб.
Ачиниш кўнглимни қийнамас ортиқ,
Бандидан узилмоқ эрса эркталаб.
Тўкилиб тугарми куздайин армон,
Умидим барг ёзса янгидан янги.
Шамолнинг эркидан
топарми дармон,
Хаёлим куз томон чопади гангиб.
Кўкармоқ васфини кутади интиқ,
Кўнгил водийсида чинорлар баргсиз.
Соғинчтус бўёғин этгайми тортиқ,
Туйғумга зеб берар қолмай деб, рангсиз.
Муслима ҲАМРОЗ
05.09.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые