
Билолдайин тонг
Куз оқшоми. Сокинлик.
Ой жим тўлишди,
Тўлиб кетди кўнглим ҳам, тароват излаб.
Қуёшини соғинмоқ дардин бўлишди,
Безавол саҳарларнинг
ёдини сўзлаб.
Тушларимда минг билол
тонгни улашди,
Тўкилиб тугайверди кузнинг хаёли.
Борбуди шафақ билан
шира талашди,
Олам айвонида юз
баҳорни кўзлаб.
Турналар қанот қоқиб
унсиз тиллашди,
Дала-даштнинг ортида
қолдимку бўзлаб.
Ел-шамоллар исённи
нечун қўллашди,
Тўкилиб тугайверди кузнинг хаёли.
Муслима ҲАМРОЗ
08.09.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые