
Афшона
Бухоронинг бағрида ёғду балққан пайт,
Ҳурмитон заминидан
келгай афсона.
Исфане ариғида ҳаёт оққан пайт,
Нурафшон бир ирфонга
тўлди Афшона.
Қадим тупроқ уйғонди, найсон ёғган пайт,
Куртак отдилар бунда
гиёҳлар чандон.
Олий Қудрат пайкони
кўкни тиғган пайт,
Осмони чарақлади,
Хуршиди хандон.
Ал-Ҳусайннинг зеҳнида
порлади зако,
Аллома зиёсини қутлайди жаҳон.
“Тиб қонунлар”га жонин
этолди фидо,
Довруғи тарқалган он
тан олди замон.
Минг йилликнинг ортидан
келади садо,
Буюк олим сиймоси порлайди ҳамон.
“Шайх ур-раис” матлабин
этганди адо,
Авиценна номин ҳам улуғлар омон.
Улуғвор аждодларнинг барҳаёт номи,
Тиб-табобат илмидан қолди нишона.
Башарият қутлайди
шарафу шонин,
Шу тупроқда юксалмиш мангу кошона.
Муслима ҲАМРОЗ
06.09.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые