
Парвоз
Чағалайлар парвози уйғун,
Тўқнашмаслар тизгинсиз учиб.
Гала ичра туташиб турғун,
Чарх урарлар тинимсиз кўчиб,
Фароғатга йўғрилган парвоз.
Қанотларин созлайди обдон,
Ҳамкорликка андоза бўлиб.
Халал бермай учадир шодон,
Умумтўда шавқига тўлиб.
Ҳаловатга йўғрилган парвоз.
Гўзал лаҳза чизади қушлар,
Равон кўчар муаллақ сузиб.
Турдошининг парвозин ҳушлар,
Чағур-чуғур суҳбатлар тузиб.
Нафосатга йўғрилган парвоз.
Муслима Ҳамроз


Подписаться
0 комментариев
Старые