
Декабрь
Декабрь. Узун ялдо тун туби зим-зиё қора,
Олам оҳангларин ҳам зимдан сукунат ютгай.
Осмон бағрин эса қийнайди зулумот яра,
Фалак Зиёси юз кўрсатгач тонглари отгай.
Ана, юлдузларчи кўз юмиб энтикар аста,
Ўтар шошқалоқ ҳар дақиқа эриниб узоқ.
Эй Кўк, қоп-қорайган дамлардан юрагим хаста,
Оппоқ сиёҳ ила Нур дея ёзсангчи тезроқ.
Муслима Ҳамроз
23.12.2020 йил
Ajoyib satrlar.