
Исёнкор
Исёнсиз кўнгиллар ҳувиллаб қолгай,
Байроқдор чалғийди, чалмайди бурғу.
Кечинма кўчкисин юлдуздан олгай,
Шуълали ҳушига беролса урғу.
Тўзғиган тўрт томон сўроқлаб келгай,
Қорачиқ қаърига ботарми қайғу.
Муте хаёлларда сароблар елгай,
Кўнглига ваҳима соларми ғулу.
Наззора зеҳнида назари толгай,
Ўт бўлиб чақнарми исёнкор туйғу.
Кураш майдонида ғолиб соз чалгай,
Жасорат уйғонса халқпарвар уйғун.
Муслима ҲАМРОЗ
19.09.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


