Қор-оҳор
Сиз томонда бўралаб қорлар ёғдими,
Булутларни қувалаб кетганди шамол.
Қутубдаги кўринган тунги ёғдуми,
Яқинлашиб келади гўёки шимол.
Қор-изҳор.
Биз томонда қор ёғди, ҳаво тиниқиб,
Музлаган ҳар уммондан биргина мисқол.
Қорбўронлар тинчийди илиб,чиниқиб,
Эриб оқса кўнгилга келмасми малол.
Қор-оҳор.
Энди келар булутлар ёмғир севалар,
Камалакни тортқилаб кулади ҳилол.
Баҳорини кутмоқда қуёш севарлар,
Тўлиб оқсин анҳорда чашмаи зилол.
Қор-иқрор.
Муслима ҲАМРОЗ
18.01.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


