
Чалғима…
Унутмоқ истайсан келар кунларни,
Ёзғириб эслаган дунёинг бемор.
Юрак чашмасида типирчилар жон,
Безовта қалбингда туйғулар бедор.
Чақмоқнинг чўғидан истайсан нажот,
Куйинчак кўнглингда яхшилик тумор.
Босган изларингда йўлларнинг нақши,
Саодат қасрига чорлайди хумор.
Келавер, боравер чалғима асло,
Йўловчи эканинг унутма зинҳор.
Парвоз эт, кўк йўли мусаффо, озод,
Рухшона қушларинг эмасми шунқор?!
Изоҳ: “рухшона” – нурли, чиройли, “шунқор” – жасур.
Муслима Ҳамроз
09.10.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


