Шабада тортқилар кўнглим япроғин
Қаранг дарахтлар ҳам саёҳат қилар,
Кўнглимиз бекати балки манзилгоҳ.
Томирдан барггача томчи чопқиллар,
Кўкариб кетади излаб сайилгоҳ,
Кўкларга элтгайми ям-яшил йўллар.
Ҳилпирар чинорлар, гужумлар қатор,
Шамолни соғиниб шовуллар гоҳ-гоҳ.
Дарахт шивирига соламан қулоқ,
Нурлар нотасини симирар огоҳ,
Қуёшга талпиниб сарфланар йиллар.
Дарахтлар шувиллаб ўтади йўлдан,
Ғилдираб боради ўткинчи ҳамроҳ.
Шабада тортқилар кўнглим япроғин,
Ложувард осмонда мен ҳам бир сайёҳ,
Чархпалак айланар, чархланар диллар.
Муслима ҲАМРОЗ
12.11.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


