Шеър

Унутиб…

Булутлар ёғишни унутиб қўйди,
Ўтиб кетаверар қовоғин уйиб.
Томчилар адашиб қирғоққа чиқди,
Эсламас шарқираб оқишни туйиб.

Булут хотираси жиққа ҳўл бўлди,
Совуқда дилтираб дурдек дўл бўлди.
Хотирам чарчайди, безовта руҳим.

Гулзорлар унутди ранго ранглигин,
Чаплашиб кетмоқда, кўзларим тиниб.
Ифорлар уфурар ажаб, басма-бас,
Атрофга сочилса, бўларми тийиб.

Ёдингни хушлаган қувонч гул бўлди,
Ғамбода армонинг туссиз кул бўлди.
Туйғулар сачрайди, безовта руҳим.

Самодан юлдузлар ёғар тушимда,
Ёришиб кетади уйғонган кўнглим.
Тун ҳам қаролигин унутиб қўйиб,
Ёниб ўтишига келади кўнгим.

Тўрт томон бир зумда ўнгу сўл бўлди,
Чалкашган хотира синча йўл бўлди,
Ёлғон-чин учрайди, безовта руҳим.

Муслима ҲАМРОЗ
13.11.2025 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x