Данғиллаб…
Ғижирлар занжирга осиғлик тошлар,
Соатнинг кафтгири қозон ковламас.
Қушча уясидан қўрқмасдан чиқар,
Каккулай бошлайди, бўйин товламас.
Дақиқа ортидан соядек йўртиб,
Чопқиллаб айланар найзали миллар.
Деворга михланган, вақтни ўлчайди,
Зарб билан данғиллаб, соат имиллар.
Қўнғироқ жаранги келар ўтмишдан,
Боққил, ланг очилгай кўҳна дарвоза.
Умримиз югурик, макон отчопар,
Замона асрорин
этмас овоза.
Муслима ҲАМРОЗ
15.10.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


