Гирён
Денгизнинг бўйидаман. Суҳроби елканлар пирпираб толмас,
Томчи қароғида
чин аксим ўйнар.
Хаёлнинг ўйидаман. Тўлқиндек шўнғийман,
туйғулар олмос,
Уфқим қирғоғига оқдим-у кетдим.
Лоланинг тоғидаман.
Алвон чиройига
боқаман ҳайрон,
Бодом қабоғимга маҳлиё сабо.
Ҳаловат чоғидаман.
Висолнинг ичида
қийнайди ҳижрон,
Сайру-саёҳатнинг даврони келди.
Самонинг буржидаман.
Айланиб келади
кутилган маҳал,
Гирёна кўнгилда туйғу қайнар лол.
Дунёнинг бурчидаман.
Тақдир томошаси
кутади маҳтал,
Чўпчаклари оралаб ҳайрона келдим.
Муслима ҲАМРОЗ
20.06.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


