Йўқсизлик…
Издиҳом ғувиллар, шай турар ғаним,
Йўлингни тўсади, кўзларида чўғ.
Ғул-ғула ваҳмида билмайди тиним,
Қасд қилиб тийғалган бўғзида бир дўғ.
Қонингга ташнами, санчиб олар тиғ,
Ол, дейди оломон қувнайди яниб.
Бу гала йўлидан карвонингни йиғ,
Лойқа сув бўйида бўлмайди тиниб.
Кўнгилдан кўнгилга учиб ўтар ўқ,
Ағёр тиғ санчигай ҳақ сўздан тониб.
Сохтакор дунёда эрк, ҳаловат йўқ,
Йўқсизлик домига тушгайсан тўниб.
Муслима ҲАМРОЗ
20.09.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


