Яна куз
Кузнинг келишини бўларми сезмай,
Ичда тўкилганда қовжироқ хазон.
Ёзнинг қайноқлиги пинагин бузмай,
Ўтиб кетавергай, ўтмиши ларзон.
Вақтнинг ойнагидан боқасан безмай,
Аммо тўловлари эмасдир арзон.
Кузинг безанади борлиғин тўзмай,
Келса хазонрезги, довдирар тўзон.
Кўнгил боғларини бўларми кезмай,
Ахир, рангоранг у, гумбази авзон.
Кўклам йўл-йилларин чимлар-ла тўсмай,
Келгил, офтоб тусли дамлари фарзон.
Боққил борлиғига умидинг узмай,
Қалбга хислатини бергайми Яздон.
Муслима ҲАМРОЗ
21.09.2023 йил
Изоҳ: “ларзон”- оғирлигидан осилиб турган, “фарзон”-(форсча) сахий, мурувватли.
Подписаться
0 комментариев
Старые


