Жазбадор
Телевизор рекламбоп, жазбадор экран,
Ҳавони зир титратар, ахборот дайдиб.
Интернетнинг тўрида одамзот тутқун,
Фикри ожиз қолганин қани билсайди.
Ғавғо тўла маконда топмайди ором,
Алдамчи тасвиротлар этганида ром.
Ёлғон дунё сукутда, кўзлари юмуқ,
Оломоннинг ичида ғулу айнайди.
Қабохатнинг домида ожиз ҳар жонни,
Шовқин-сурон тинмайин ғажиб қийнайди.
Хотирижам бўлмагач топарми ором,
Топталган туйғуларин қилолмайди ром.
Бир ажойиб сокинлик дамлари келса,
Телефон жирингламас, жимжитлик пайти.
Кўнгиллар тўлқинида жавониб меҳри,
Гўзал не туйғуларга тўлади байти.
Осойишта кўнгилда яйрайди ором,
Ҳаловатли шу дамлар этавергай ром.
Қулоғингга қуйилгай сабонинг саси,
Қушларнинг чуғурчиғин астойдил айтиб.
Ҳаттоки димоғингга урилгай хушбўй,
Гулзорнинг ифоридан садолар қайтиб.
Оройиш кўнгилларда яйраса ором,
Гўзал ҳаёт тасвири этаверсин ром.
Муслима ҲАМРОЗ
17.11.2025 йил


