
Ўзанин топгач…
Олам уммондай тошаверади,
Дунё томчига ўхшайди, шаффоф.
Тўлқин сачрайди, шошаверади
қалбинг сойига бамисли кашшоф.
Сатрлар томади, синайверади,
Қониб, тўйиниб симирсин қароқ.
Ишқий оҳанглар сийлайверади,
Қалбинг тиғланмай татимас бироқ.
Дилдан шайланиб сузавергайсан,
Сўзлар асрори чорлайда сени.
Ёрқин шуъласин сўзлайвергайсан,
Жазба тасвири англатгай нени?!
Агар мўъжизот тилайвергайсан,
Келгай қуйилиб, ўзанин топгач.
Қатра сирини илғайвергайсан,
Кўкка интилиб, менингдан тонгач.
Муслима Ҳамроз.
2.10.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые