Маржоншеър
Гавҳар доналаридек маржонлар тизгин,
Сўзларингни сайқалла, сирларга тўлсин.
Юлдузлардан тўкилган учқунлар мисол,
Туйғуларинг сарала, шукуҳли бўлсин.
Сўзларингнинг ифори маст этсин дилни,
Шеъриятга ошиқлик шавқи-ла кулсин.
Тўкиб солгин ишқ дардин, титрасин само,
Тилмочталаб ташбеҳлар ёр бағрин тилсин.
Олмос сўзинг борми айт, топилгай заргар,
Булбулзабон оҳанглар маъносин билсин.
Вулқонсийрат шеърларнинг жаранги янграб,
Майли сунъий интеллект таржима қилсин.
Муслима Ҳамроз
02.12.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


