Офтобни соғиниб…
Қуйилиб оқади сувлар ариқда,
Яхмалак сирпаниб асло чарчамас.
Оқ қорни соғингай кўнглимдайин қиш,
Кумушдай самога туташ чамбарчас.
Қорбўрон увлайди, изғир изғирин,
Тоқатим етмайди, сабаб муздамас.
Совуқдан дилдирар ҳаво нафаси,
Куҳ-куҳлаб иситсам, балки музламас.
Тун ичин ёритгай қорнинг шуъласи,
Кўзим қароғида нурни тусламас.
Қайноқтафт офтобни кутдим соғиниб,
Сўниқ хаёлларни кўнглим хушламас.
Муслима ҲАМРОЗ
25.12.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


