Қор ёғса
Музлаган кўнглимни илитмоқ бўлсам,
Қор ёғар, ёғар қор, бўлмайди қочиб.
Офтобдай оловли туйғуга тўлсам,
Оташда ёнгайман қалбимни очиб.
Қор ёғса жимирлар кумушдай виқор,
Ҳисларим толмайди, сен томон учиб.
Фироқ жазбасидай эриб кетса қор,
Ишқсевар кўнгилдан кетмайди ўчиб.
Қор ёғар, осмоним куйлайди оппоқ,
Булут дилдирайди совуқдан чўчиб.
Исиниб оламан юлдузлар порлоқ,
Олам жилмаяди меҳримни қучиб.
Муслима ҲАМРОЗ
26.12.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


