Ўртада
Тоғлар ҳайқиради, тоғлар ўй сурар,
Ўртамизда улар чўкиб ётгайми.
Кўнглимда ошкора томири унган,
Дард юки эзғиган тошдек қотгайми.
Сойлар шовуллайди, сойлар жим сузар,
Ўртада кўприк йўқ, жондан ўтгайми.
Шаффоф туйғулардан тўлиб тошар у,
Қалбимга уммондан садо етгайми.
Ёмғир шивирлайди, ёмғир сершовқин,
Камалак ёйини дилга отгайми.
Ишқнинг ёғдусида куйсанг пинҳона,
Булутлар ошкора тўзиб кетгайми.
Муслима ҲАМРОЗ
28.12.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


