
Равшанлик
Сезяпсанми бир тонг оқармоқда,
Туннинг қорамтир пардаси мажҳул.
Шу равшанликнинг нур оламида,
Кўнгил кўчаси ёришгай мақбул.
Талпингаймисан нур сари беҳол,
Дард қийнаса гар, ўртаниб бедил.
Бор ғамбода дуд аригай алҳол,
Қалбинг қасрига киролсанг дадил.
Оловлансин деб яхшилик қўри,
Йўлга чиқсанг-чи тутиб машъала.
Тафти уйғотгай, чекинар ғафлат,
Ёришгай қалблар порлаб оқ шуъла.
Муслима Ҳамроз
27.12.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые