Ёнсам…
Ёндим олранг шафақ билан кенгашиб,
Ёрқин ҳар туйғулар ифоридан маст.
Борлиқнинг қулочи кетгай кенгайиб,
Осмондан баланд-у ердан эса паст.
Гирёна кўнглимни алқаб сирлашдим,
Ғам-ғурбат тўфони қучди басма-бас.
Зулмат-у нур ичра бир дам адашдим,
Ёнсам ҳам, куйсам ҳам оташи абас.
Қалбим қўрғонида чақмоқдай чатнаб,
Суюнч тополсайдим, тонгдайин ҳавас.
Бу ғариб дунёда оташдай чақнаб ,
Ишқталаб қайтолсам ўзимга бир пас.
Муслима ҲАМРОЗ
07.01.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


