
Ноябрь
Ҳали ҳам ноябрнинг уфурар ҳиди,
Зарғалдоқ товланиб ҳилпираб турар.
Ўзгача очилган чиройи, диди,
Кетар чоғ ийманиб хаёллар сурар.
Нечундир тўкилар фарёди, доди,
Турланиб оҳиста қиш томон юрар.
Кўнгилга ўрнашар ҳар кузнинг ёди,
Қайтмоқлик аҳдида суҳбатлар қурар.
Кузатиб қўяман начора энди,
Майлида чархпалак навбатин кутар.
Куз бўлиб сочилган лаҳзалар тинди,
Кўнгил ҳам баҳузур манзилга етар.
Муслима Ҳамроз
2.12.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые