Ёғар қор
Қоркуракнинг иши ҳам кўпайди яна,
Отам кафти тафтидан қизийди даста.
Болалигин соғиниб эслаган чана,
Омбордаги токчадан тушади аста.
Фармон бўлиб ёғар қор.
Сирпанчиқ шўх йўлак ҳам тап-тайёр мана,
Болалик шодлигига тўлар бир пасда.
Эскирган хотирамга таяниб менам,
Қор йўлакка термилиб қарайман хаста.
Дармон бўлиб ёғар қор.
Қор ёғмоқда бўралаб, тўшайди гилам,
Ўйноқи қорбўронлар янгича тусда.
Ҳайрат қорга эврилса, эригай гинам,
Қор завқига тўлар дил, табиат уста.
Армон бўлиб ёғар қор.
Муслима ҲАМРОЗ
23.01.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


