Шеър

Бир жилға

Бир жилға музламайди, кутади мени,
Илиқ қалбга бир томчи шуъла қалайди.
Мен соғинчи тафтини ҳис этган онда,
Қайдадир қувонч бўлиб булоқ қайнайди.

Бир жилға музламайди, кутади нени,
Кўксига ботиб ётган тошни санайди.
Шоддод шаршаранинг сочларин тараб,
Бўлмагин ҳеч оввора, тўғон синайди.

Жилғада мавж уйғонса, шошмагин шамол,
Боқсам қалбим тубига, савол қийнайди.
Оқиб ўтган япроқни кузатар қирғоқ,
Кўнглим зилол ирмоққа тўлса, қанийди.

Муслима ҲАМРОЗ
23.01.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x