
Ёз келди
Ёз келди ана қучоғин очиб,
Боғ қўйнига кел, кўнглингни сен ёз.
Мусаффо ҳаво ором қучоғи,
Сокин баргларга қулоқ сол бироз.
Соясин қалин тўшайди боғлар,
Ёзнинг завқини ёзавер қувнаб.
Сўлим оромгоҳ кўнгилни чоғлар,
Болажонлар дам олингиз яйраб.
Гуллар тебранар шабада эсса,
Анҳорда сувлар оқар шарқираб.
Капалак ҳидлар гуллар ифорин,
Қуёш нурларин сочар ярқираб.
Ёзнинг туҳфаси айни муддао,
Тафот қизийди, ҳансирар ҳаво.
Бахтли болалик ҳикоясин ёз,
Келажак учун бўлгайдир раво.
Муслима Ҳамроз
13.06.2025 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые