Шеър

Лаби Ҳовуз

Лаби Ҳовуз бўйида қадим тут мудрар,
Танасига замонлар тиғи нақш чизган.
Хотираси кўкламин кечмиш вақт судрар,
Илдизлари пойига оқин нил сизган.
Шоҳруд тўлиб оқади қалқиб бир ширин,
Сирлашмоққа топилмас сокин он, ҳамон.
Яширармиш гирдобда тўлқин ўз сирин,
Япроқларни қўмсайди, суҳбат даргумон.
Обидалар қасида тўқир ҳар ёндан,
Зилол ҳовуз бетида сузгай ой аста.
Кўҳна макон рўшнолик кутса ҳар ондан,
Кўкдан офтоб сочади ёрқин дур даста.
Нодир Девон бегидан кўчар минг сано,
Ҳовуз тошар улуғвор ҳикмат сўз сузса.
Мадрасаи Кўкалдош виқор ёр бино,
Порлаб тургай нақшлари сиркор вақт ўзса.
Коинотнинг тўрига тушган нур учгай,
Абадият бағрига сингар гоҳ ўтиб.
Лаби Ҳовуз косаси қониб сув ичгай,
Бир-бир шошқин лаҳзалар кечгай оҳ ютиб.
Салқин ҳаво чорлайди. Сайёҳ кел, дейди,
Ўтмиш сайру сайлига боринг дил истаб.
Зиёратни даргоҳга қабул эт Тангри,
Бухоронинг тарихин келсак гар эслаб.
Борлиқ олам гўзалдир, асил бир маво,
Қалбимизни яшнатгай ишққа жўр садо.
Ҳовуз тўлиб турсин-да эсиб хуш сабо,
Асрай олсак кўркига бўлиб биз шайдо.

Муслима Ҳамроз. 13.07.2022 йил

5 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x