жўшиб-тошиб…
Қалбинг қудуғида туйғу қайнаса, жўшиб-тошиб кетмоғинг мумкин. Ҳарорат гулхандек куйдирмоқ истайди, ичкарида исканжа тутуми маҳкам. Ундаги тасвирот ақлингга сиғмас, аммо ёзмасанг қўймайди, юрак лаҳта-лаҳта қон қусар.
Ёзув бўлиб чақнаса вақтнинг сояси, беихтиёр шу сояга чўкасан ва сониялар кафтида
сузасан масрур.
Изтироб қийнайди, жонинг оловда, куйиб-куйиб кетасан сўзни симириб. Қайта-қайта шўнғийсан, оловли лаҳзага чўкасан бир дам. Қалбинг фазосида сузган булут жоласини соғиниб кутасан, кутаверасан, нажот бўлиб ёғгайдир илҳом.
Муслима ҲАМРОЗ
30.01.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


