
Шивалар ёмғир
Тинмай шивалаб ёғмоқда, баҳор ёмғири,
Кафтимни тутаман жўшқин оқимга аста.
Зил томчилар тўлқинининг эсса ғир-ғири,
Кўнгил жилғасига туташ оқади даста.
Шаффоф зарраларнинг жола жимир-жимири,
Ҳавони тебратиб зимдан, ёйилиб кетгай.
Сон-саноқсиз томчиларнинг шивир-шивирин,
Ичолсам симириб мавжи қалбимга етгай.
Гулдирар кескир ўтинчин чақинга чоғлаб,
Момақалдироқ ялт этар ҳаддидан ошиб,
Ёғар ёмғир булутларнинг бағрини доғлаб,
Наҳот она ерни қўмсаб, йиғлайди тошиб.
Муслима Ҳамроз. 11.03.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые