Эй, кўнгил
Эй, кўнгил
О, кўнгил назми бунчалар гўзалсан,
Ошиқлик дардин куйлаган ғазалсан.
Эй, кўнгил ўзинг жон қадар суюксан,
Рашк оташида қанчалар куюксан.
Оҳ, жабру жафо, жонимга озорсан,
Эй кўнглим, вужуд ғамидан безорсан.
Эй, маҳзун кўнглим неқадар йироқсан,
Эркка маҳтал-у азалий фироқсан.
Оҳ, бедор кўнглим нақадар виқорсан,
Эй, кибри баланд, бунчалар сен хорсан.
Эй, қалбим қуши бунчалар гирёнсан,
Тиланма энди, талпинма ҳарёнсан.
Эй, дунё азал арқонсиз бир дорсан,
Эҳ, кўнгил нечун ишқ ўтига зорсан?!
Муслима ҲАМРОЗ
21.01.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


