Йўлини тўсма
Тўлишган булутлар меҳримга ташна,
Зарралаб сипқорар ишқнинг томчисин.
Эй, кўнгил самоси очилиб яшна,
Зарб ила титратма чақин қамчисин.
Оройиш дамлардан кўнглимни узмам,
Чароғон йўллар кўп, чорлай қайсисин.
Меҳринг риштасини базинҳор узма,
Қинига солиб қўй мезон қайчисин.
Меҳриёр келарми, йўлини тўсма,
Чалаверсин дилдан дардчил найчасин.
Қаҳрибор бағирда гиёҳ ҳам ўсмас,
Меҳридан мосуво қолса найласин.
Ғамнок кўнгил уйин ёритмоқ ҳечмас,
Ёниб, ёндирмоққа мудом шайлансин.
Меҳрибон суюма меҳридан кечмас,
Муҳаббат қуёши тожга айлансин.
Муслима ҲАМРОЗ
11.02.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


