Шеър

келолмайди

Кетолмайди, тақдир уни ипсиз боғлаган,
Томошагоҳ кўзгусида
туйнуксиз макон.
Дарди оғир, дақиқалар
кўксин доғлаган,
Бир ҳовуч чўғ куйдиради бор-у будини.
Дунёларга сиғмаган қушим.

Келолмайди, қалбга туташ йўллари олис,
Оғир синов бошлаб кетган, етгайми чидам.
Нағмасини чалиб турса чолғучи иблис,
Ҳар адашган ўйларида тугилмиш сиртмоқ.
Дунёларга алданган қушим.

Манзилида қолмоқ азоб, бегона юрак,
Ўз-ўзига етолмаган ёлғончи туйғу.
Нур толаси зиёсидан
топгайми тиргак,
Ойдин йўлга чоғланганда ич-ичдан истаб.
Дунёларга тўймаган ҳушим.

Муслима ҲАМРОЗ
11.03.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x