Маҳзар
Кўнгил бир маҳзар, ўсаверади,
Хушманзар япроқлар ҳилпираб турар.
Соғинч шамоллари эсаверади,
Ифорга тўйиниб хаёллар сурар.
Кўнгил униб чиққай, лоладай қайсар,
Илдизлар ичарми шондайин туйғу.
Оловранг тафтидан нуржило қайтар,
Нозик титроғида чиройи уйғун.
Гулбоғинг кўкарса зумрад кўксингда,
Яшил ҳавасларга буркангай очун.
Тўрт томон серташвиш, оғринмай кезгин,
Келгансан бахт излаб яшамоқ учун.
Изоҳ: “манзар”-юз, “маҳзар”-ҳузургоҳ,
Муслима ҲАМРОЗ
19.11.2025 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


