Сўзнинг қуввати
Уммон тўла сиёҳ, шеър битар шабнам,
Қофия тўқийди Кўҳиқоф, ажаб.
Найкамон қаламнинг ранги тўкилса,
Жилғалар жўшади сўзларни бежаб.
Қуёш шеър чизади, тилла томоша,
Нурга эврилади олам
сийрати.
Булутлар қалқиса денгиз юзида,
Тўлқинга айлангай шеърнинг сурати.
Буғдойзор ризқ тўла шеърини туггай,
Олмазор нақш этса мисралар қатор.
Кабутар патқалам ташиб чарчамас,
Дарахтлар баргини тутади
ҳатто.
Шеърият дунёнинг нафис сиймоси,
Қалбдан қалбга кўчиб яшайди абад.
Борлиқ тасвирида назмий оҳанглар,
Сўзларнинг қуввати кетмагай абас.
Шеър бўлиб сочилар юлдузлар кўкдан,
Кафтимни куйдириб, териб оламан.
Арғамчи учар ой, менчи парвона,
Ойдайин сўзларни шеърга соламан.
Муслима ҲАМРОЗ
11.04.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


