
Кумуш қиш
Капалакқор сочимни ўпмоқда хушҳол,
Чўчитмасман безовта дилда бор ҳадик.
Аччиқ аёз кўчмиши этганда беҳол,
Дилимга «чўғ» қалайман истаб илиқлик.
Гар кўнглимнинг ойнасин очсам ошкора,
Қорлибўрон чирпирак, ӯтли томоша.
Музпарчалар сочилгай мисли дилпора,
Ғуборларни эритгай оппоқ қор шоша.
Безайверсин борлиқни соҳир табиат,
Жилва қилгач зарралар ҳикмат топсайдим.
Қиш сурони наҳотки этар тарбият,
Дурдек музнинг тиғида қалбим тилсайдим.
Жимирлагай беғубор биллурқор оппоқ,
Сочилмоқ-чун дилларга илиқлик истаб.
Қиш фаслида кумушдек товланса офоқ,
Лол боқаман зумраднақш баҳорни эслаб.
Муслима Ҳамроз. 2.01.2022 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые