Қалб ободлиги
#Мулоҳаза
Атрофимизни боғ-роғ, гулзорлар билан безаяпмиз. Қишлоқларимиз обод, фаровон гўшага айланяпти. Шаҳарларимиз янада чирой очмоқда. Муҳташам иморатлар, замонавий иншоотлар, кўприклар, равон йўллар қуряпмиз. Элимизнинг тилида ва дилида шукроналик туйғуси қарор топганлиги қувонарли ҳол, албатта.
Аммо, қачон қалбимизни безаймиз?!
Қалб гўзаллиги илм-маърифат ва маънавият мезонларида ўлчанади. Қалб уйининг ободлиги, онгу шуурининг зиёга ташналиги, илмга чанқоқлик инсон сийратини безайди. Китобхон миллат тўла-тўкис шаклланиши учун мутолаа маданиятини қадрият даражасига кўтаришимиз зарур. Халқимиз ҳаётида китоб, газета ва журналларни мунтазам ўқиш одатини мужассам этиш орқали жамиятни юксалтириш имкониятларига кенг йўл очилиши муқаррар.
Қалб маъвосининг ободлиги ҳақида қайғуришнинг маънавий эҳтиёжга айланиши ҳам саодатдир.
Муслима ҲАМРОЗ
16.04.2026 йил


