
Эрк қуши
Бағрим осмонин ногоҳ қопласа сиё,
Сербулут томонида тинмас машмаша.
Ҳар кунжини эгаллаб олмасин риё,
Чақин ўти куйдирсин чатнаб дил оша.
Гулдираб келгай ўтли нидоси аё,
Гўзаллик соғинчи гар ўртайди шоша.
Рўшнолик оғушида безангай ҳаё,
Зулумот ҳам чекингай шамс нури тошса.
Етолмасдан доғдаман, поёни ноёб,
Ҳадди қаватма-қават кўринар қўша.
Ҳуррият кўксимни қуч, этавер рўёб,
Дунёларга сиғмаган кўнглимдир ўша.
Қалбим меҳварида гир айланса дунё,
Тўрт тараф келар тўлиб, эркли томоша.
Ва нурли сарандозини бичади гўё,
Эрк қуши парвозга шай турса ҳамиша.
Муслима Ҳамроз
25.02.2023 йил


Подписаться
0 комментариев
Старые