қуддус
Вақтнинг қирғоғига келсам ҳовлиқиб…
Кечикибман. Ортга боқмайди афсус.
Унинг шамолига сочдим боримни,
Сирғалиб ўтади умрим ҳам туйқус.
Вақтнинг қўрғонига етолмас ҳеч ким,
Жону тан маскани
эмасдир “қуддус”.
Замин-у замона кўнгил мулкидир,
Мавҳумот кўзгуси сайлигоҳ махсус.
Изоҳ: “қуддус” – (араб.) бегуноҳ
Муслима ҲАМРОЗ
05.04.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


