Шеър

Ҳаёт

Наҳот зиқна дунёни қолдириб доғда,
Қўли очиқ ҳотамга ўхшайсан ҳаёт.
Чорлов бўлса бор будин этолган инъом,
Ҳукми барҳақ ҳакамга ўхшайсан ҳаёт.

Бир ҳовучга сиғгудек мавжланар очун,
Нурга ташна тутамга ўхшайсан ҳаёт.
Бир кўнгил ошёнида мужассам топган,
Эркка тўла тамтамга ўхшайсан ҳаёт.

Мажҳул бир қанот бериб синовчи мудом,
Аслияти ахтамга ўхшайсан ҳаёт.
Аслида мен соғинган руҳшона баёт,
Балки, моҳир адҳамга ўхшайсан ҳаёт.

Топайин деб кўнглимни изладим ҳайрат,
Тоғдай мағрур ўктамга ўхшайсан ҳаёт.
Ишқ сурурин тотай деб қўлингдан тутдим,
Бахти тўкис, бекамга ўхшайсан ҳаёт.

Изоҳ: “ахтам” – ваъдасида турувчи; “адҳам” – қимматли; “ўктам” – виқорли

Муслима ҲАМРОЗ
26.04.2026 йил

1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
Межтекстовые Отзывы
Посмотреть все комментарии
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x