Эзгу сўз
Сўзингнинг сиртмоғи бўғзингга ботса,
Тилингнинг найзаси дилингга озор.
Муғомбир айғоқчи сирингни сотса,
Ҳар ғалва коридан бўласан безор.
Аччиқ-аччиқ гаплар куйдириб ўтса,
Ёнғинлар ичингда, ёниб ўтасан.
Ғулғула сўзлардан маломат етса,
Бешафқат дунёдан безиб кетасан.
Дарғазаб фикрингни
ўқ каби отсанг,
Ғаразсўз ўлдирар, кўнглингга қара.
Суюмли сўзларни
бол каби тотсанг,
Меҳринг чашмасини тўлдирар сара.
Фусункор каломга тилингни чоғла,
Суҳбатдош гўзал сўз изҳорин кутгай.
Эзгусўз қуввати ҳар дилга малҳам,
Ғолибсўз ишқи-ла
довондан ўтгай.
Муслима ҲАМРОЗ
07.04.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


