Адашган сайёҳ
Оймомо гардиши думалаб кетди,
Ортидан чопаман, ғилдирар дунё.
Оқариб келади субҳидам чеҳра,
Олам айвони ҳам ёришар гўё.
Осмоннинг кўзида қуёш порлайди,
Одам назарига сочади сиёҳ.
Ортмоқлаб келади юлдузли тунни,
Омонат туйғудан кўкарар гиёҳ.
Оппоқ тонгни излаб йўлга тушаман,
Ошиқ кўнглим бедор адашган сайёҳ.
Ортидан эргашар зафар чўққилар,
Очун ишқворидан этарми огоҳ.
Муслима ҲАМРОЗ
01.06.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


