Насимлар эсса
Тўфонлар бўғзида буғилиб учдим,
Қанийди жавониб тоғдайин тўсса.
Сабо шивирласа чақмоқдай кўчдим,
Тирнайди бағримни тиғдайин ғусса.
Шувуллаб ўтади елвизак қурғур,
Ҳаловат ўғриси жонсарак кезса.
Шовуллаб эсади шаббода мағрур,
Варрагим эрксизлик танобин узса.
Шамолнинг суратин чизолсам эслаб,
Чархпалак айланиб кўнглимни эзса.
Шамоллатиб елар жиловга мослаб,
Тутқунсиз хаёллар сочилиб тўзса.
Шамолни қувлайди, хаёлим қувноқ,
Еллар яноғидан олади бўса.
Қалбимнинг тафтидан ёмғирлар қайноқ,
Чанқовуз куйлайди, насимлар эсса.
Муслима ҲАМРОЗ
02.01.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


