Най экан…
Йўл юраман, шом йироқ, тош отади йўлдошлар,
Мани кўнглим «шамчироқ», нурлари пилдирайди.
Чоҳ қазилган довонда синиб, чўкиб бораман,
Кўкарган ҳар япроғим қўрқувдан дилдирайди.
Мани кўнглим «най» экан пуфлаб кўрар ҳар нодон,
Дўстим ғанимларимга
бағримни тилдиради.
Оқиб ўтар умримга маъюс боқиб қоламан,
Дарё кечсам кечмишни қармоққа илдиради.
Мани кўнглим боғ экан, «кўк қуш»лари сайроқи,
Мовий гумбаз остини навога тўлдиради.
«Қип-қизил атиргул» нинг ифорига тўймайман,
Алвондек ёниб бормоқ машқини дўндиради.
Изоҳ: «най» – дард рамзи; «кўк қуш» – бахт қўши; «қизил атиргул» – илоҳий нур.
Муслима ҲАМРОЗ
13.06.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


