
Сўзнинг сояси
Нодир сўз битмакка бир имкон бўлса,
Кўнгил чашмасидан томгай гавҳарлар.
Ишқ ичиб тўймадим туннинг бағрида,
Қалбимда уйғонди ёруғ
саҳарлар.
Қаламдан томади туйғунинг сири,
Қонталош бўларкан дилда
изҳорлар.
Ким бор ҳувиллаган бу олам аро,
Сўзлар соясида қолмиш оҳорлар.
Шоирнинг қалбида фалак тебранар,
Рақс тушар тушида
жазбанинг сеҳри.
Учиб ўтар чўғдай беун хаёллар,
Сиёҳ уммонида мавжлангай наҳри.
Қалам мунгзабон най, навоси фиғон,
Забаржад ҳар бир сўз – илҳом жавҳари.
Кимдир ҳис этарми сўзнинг нафасин,
Ошиқнинг қалбида олам меҳвари.
Муслима ҲАМРОЗ
09.07.2026 йил
Подписаться
0 комментариев
Старые


