Шеър

Гуллайди менсиз

Олам-олам гул тердим райҳону чинни,
Ифорида нафосат туйғуси бордир.
Чуғурчиқлар сайрайди айтолмай “чин” ни,
Чорбоғларим ўзгача, баҳори ёрдир.

Атиргуллар тикани беозор, синиқ,
Бўй таратар нафасда гўзаллик саси.
Япроғига қўнган ҳар шабнамлар тиниқ,
Қамишқалам нўш этса гулсўзлар васфи.

Булбулнафас қамишнай инграйди маҳзун,
Хаёлот туғёнига кўчади сенсиз.
Дилга ишқни чорласам, йўлларим узун,
Етиб бўлмас манзиллар гуллайди менсиз.

  • Муслима ҲАМРОЗ
    01.08.2026 йил
1 1 голос
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x