Шеър

«Саёҳат»

Гар мозийга кўчмоқчи бўлса хаёллар,
Мисрий “Фарос” маёғи кўрсатарми йўл?
Денгиз чайқалар тинмай, сузар сайёҳлар,
Гулхан алангасида аён
ўнгу сўл.

Боғи Бобил кўкарди “Фурот” сувидан,
Шу дарё тошқини-ку айлаган вайрон.
Омон қолар унсур йўқ
тақдир овидан,
Шом қулаган қасрларга боқади ҳайрон.

Хаёлларим саёҳат истаса бирдан,
Хитой девори чиндан йўлга тушарми?
Воқиф этолгайми дил ноаён сирдан,
Нил бўйлаб булоқ шавқи қалқиб жўшарми?

“Пирамида” қўзғалса – учбурчак таъқиб,
“Тангри тоғ” га боқсам-чи, сўқмоқ тўшайди.
Ниагара шарқирар ваҳима тўқиб,
Саҳрои Кабир бағри кузга ўхшайди.

“Иссиқкўл” ҳовучида илинар ҳовур,
Офтоб тафтидан ўтли жилға қўшади.
Замонлар оқиб ўтди ҳозирга довур,
Узуқ-юлуқ тасвир бор, тарих ўшадир.

Боқ, бу олам гўзалдир, мангу сўлмайди,
Минораи Калоннинг бўй-басти авло.
Регистонни асрайлик, тарих ўлмайди,
Сайёҳга қувват бергай сир тўла маъво.
Изоҳ: “Фурот” – денгиз; “Фарос маёғи” – Искандарияда қурилган.
Муслима ҲАМРОЗ
07.10.2026 йил

0 0 голоса
Рейтинг статьи
Подписаться
Уведомить о

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

0 комментариев
Старые
Новые Популярные
0
Оставьте комментарий! Напишите, что думаете по поводу статьи.x